Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонадаги заводда электромобиллар қачондан ишлаб чиқарилиши айтилди

Фарғонадаги заводда электромобиллар қачондан ишлаб чиқарилиши айтилди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги механика заводи ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасида «Central Asia Motors» корхонасида бўлиб, корхонада 2021-2022 йилларда босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган электромобиллар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда енгил ва юк электромобилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича қилинган ишларни кўздан кечирди.

5 миллион доллар тадбиркорнинг ўз маблағлари, 5 миллион доллар банк кредити ҳамда 40 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига жами 50 миллион доллар сарфланиши кўзда тутилган ушбу лойиҳа тўлиқ якунланса, 350 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Йиллик 10 минг электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва унинг 40 фоизи экспортга йўналтирилади.

Шунингдек, электромобиллар учун кузов, заряд станцияси, аккумулятор эҳтиёт қисмлари маҳаллийлаштирилади. Корхона бош директори Баҳодир Аҳмедов электромобилларни йиғиш ва синовдан ўтказиш цехлари, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида маълумот берди. Тадбиркор вилоят раҳбарига электромобиллар ишлаб чиқариш жараёнлари жорий йил якунига қадар бошланишини маълум қилди.

Тадбиркорнинг Экошаҳар ҳудудида «Аква-парк» – болалар учун ўйингоҳ барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича таклифи вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг