Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чирчиқ давлат педагогика институти ректори ўқувчиларга китоб совға қилди

Чирчиқ давлат педагогика институти ректори ўқувчиларга китоб совға қилди

Шу йилнинг 19-март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни адабиёт, санъат, маданият, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган видеоселектр йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Мазкур йиғилишда Юртбошимиз томонидан таклиф қилинган “Китоб туҳфаси” лойиҳаси республикамиз аҳолиси, айниқса, зиёлилар томонидан зўр иштиёқ билан қарши олинди. Ушбу лойиҳа Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори, Ғ.И. Мухамедов томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.

Институт ректори Чирчиқ шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби кутубхонаси учун шахсий кутубхонасидан ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларидан китоблар тақдим этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг