Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда чойхона ёниб кетди

Андижонда чойхона ёниб кетди

Бугун 21 январь куни Андижон вилояти Андижон туманидаги чойхоналардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун 14:41 да Андижон вилояти Андижон тумани Қўшариқ даҳасида жойлашган чойхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:47 да қуршаб олинган ва соат 15:00 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида чойхонанинг тахминан 70 кв.м майдонда томи, шифти ва жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг