Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аи-80 бензиндан воз кечишга 3 йилдан бери ҳаракат бўлаётгани айтилди

Аи-80 бензиндан воз кечишга 3 йилдан бери ҳаракат бўлаётгани айтилди

Жорий йил 29 январ куни Президент иштирокидаги йиғилишда Бош вазир Абдулла Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берилган эди. 

Бу ҳақдаги хабарлардан сўнг жамоатчилик томонидан турли фикрлар – айрим ўринларда эътироз, айримларида эса қўллаш маъносидаги муносабатлар билдирилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Одил Темировнинг ЎзАга маълум қилишича,  Ўзбекистонда Аи-80 бензиндан бутунлай воз кечиш ҳақидаги гап кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолмаган: бу йўналишда 3 йилдан буён иш олиб бориляпти.

«Аи-80 маркали бензиндан бутунлай воз кечиш йўналишида 3 йилдан буён иш олиб бориляпти. Ҳозирда Хитой компанияси билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш бошланган.

Ҳисоб-китобларимизга кўра, 1 йилда ишлатиладиган Аи-80 бензиндан воз кечилса, бу республика миқёсида 17 минг тонна углерод оксиди эмиссиялари камайишига олиб келади», – дейди «Ўзбекнефтгаз» компанияси раиси ўринбосари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг