Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«XIX асрда Ўзбекистон» фотокўргазмаси очилди (фото)

«XIX асрда Ўзбекистон» фотокўргазмаси очилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 4 ноябрь куни Тошкент шаҳар «Фотосуратлар уйи» кўргазма марказида Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Юлдуз техника университети Султон Абдулҳамид II номидаги Илмий-амалий тадқиқотлар маркази ҳамкорлигида Санкт-Петербургдаги Кунсткамера музейида сақланаётган Ўрта Осиёнинг машҳур фотографларидан бири Виктор Орденга тегишли фотосуратлардан ташкил топган кўргазманинг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Фотограф В. Орден томонидан тасвирга олинган ва илк маротаба чоп этилган бу ноёб суратлар тўплами Ўрта Осиё туркий халқлари маданиятини намоён қилади. Шунингдек, суратларда Ўзбекистоннинг XIX-асрдаги маданий мероси, ижтимоий ва кундалик ҳаёти, урф-одат ва анъаналари, оилалар турмуш тарзи, юқори ва қуйи табақа вакиллари суратлари, қишлоқ ва шаҳарлар манзаралари, миллий либослар ҳамда деҳқонлар ва ҳунармандларнинг фаолияти кенг очиб берилган.

Кўргазмага ташриф буюрган санъат ихлосмандлари, маҳаллий тарихни қадрловчи мухлислар «Юзйилда Ўзбекистон», «XIX асрда Ўзбекистон» номли китоб билан ҳам танишишлари мумкин. Китобда 114та сурат ўрин олган бўлиб, ўзбек, турк ва инглиз тилларида чоп этилган.

Фотокўргазма 11 ноябргача давом этади.

Солижон Зоиров,
Муаллиф олган суратлар

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг