Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ван Гог чизган сурат биринчи марта оммавий намойиш этилади ва сотувга қўйилади

Ван Гог чизган сурат биринчи марта оммавий намойиш этилади ва сотувга қўйилади

Ван Гогнинг «Деҳқон уйи тасвирланган манзара» асари

Парижда ташкиллаштириладиган кўргазмада буюк рассом Винсент ван Гог мўйқаламига мансуб «Монмартрдаги кўча манзараси»  асари илк маротаба кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади. «Art News» ёзишича, дебютдан сўнг асар «Sotheby’s» аукционида кимошди савдосига қўйилади.

«Монмартрдаги кўча манзараси» асари 25 март куни сотувга қўйилади. Фото: «Reuters»

Ван Гог асарни укаси Тео (Теодорус ван Гог) билан Франция пойтахтида яшаган даврида, 1887 йилда битган. Расмда Монмартр рамзларидан бири — «Мулен де ла Галетт» шамол тегирмони акс этган. Рассом яшаган йилларда Монмартр шаҳар чеккасидаги қишлоқ эди.

Тасвирий асар хусусий коллекцияда бир асрдан зиёд сақланиб келди. Буюк рассомнинг ушбу асари 5-8 млн. еврога баҳоланиши кутилмоқда.

2020 йилда Винсент ван Гогнинг «Деҳқон уйи тасвирланган манзара»си €15 млн.га сотилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг