Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таниқли режиссёр коронавирусдан вафот этди

Таниқли режиссёр коронавирусдан вафот этди

Фото: «Россия-Культура»

Санкт-Петербургда «Ленфильм» киностудиясининг собиқ директори, режиссёр Виталий Аксёнов 89 ёшида вафот этди.

Аксёнов коронавирусга чалинганидан сўнг шифохонага келтирилган, унга вируснинг оғир шакли ташхисини қўйишганди. Шунга қарамасдан, режиссёрнинг аҳволи яхшиланиш томон ўзгара бошлаган, вафотидан икки кун илгари ҳатто жонлантириш бўлимидан одатий бўлимга ҳам ўтказилган эди.

Аксёнов раҳбарлик йилларида (1981—1985 йиллар) «Ленфильм» томонидан «Қишки олча», «Дўстим Иван Лапшин», «Шерлок Холмс ва доктор Ватсон: Йигирманчи аср бошланмоқда» каби кино дурдоналари суратга олинган. Виталий Аксёнов режиссёр сифатида 30 дан ортиқ фильмни суратга олган, 10 дан ортиқ киноасар сценарийсини ёзган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг