Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева: «Биз буни уддаладик»

Саида Мирзиёева: «Биз буни уддаладик»

Саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳаётига бағишланган «Мендирман Жалолиддин» янги кўп қисмли тарихий бадиий фильмнинг илк тақдимот маросими бўлиб ўтди.

«Мендирман Жалолиддин» сериалини тарихий фильмлар олиш борасида катта тажрибага эга Туркиянинг машҳур «Боздаг фильм» компанияси суратга олмоқда. Ушбу компания «Тирилиш-Эртуғрул» ва «Қурилиш-Усмон» каби сериалларни олган.

Мазкур лойиҳада Миллий масс-мадиа фонди васийлик кенгаши, Ўзбекистон маданият вазирлиги ҳамда ҳомий сифатида «Orient Finans Bank» иштирок этмоқда.

Маросимда Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ва «Orient Finans Bank» Бошқарув кенгаши раиси Бобур Парпиевлар фильмнинг яратилиши ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Саида Мирзиёева мазкур кўп қисмли фильмнинг суратга олиниши катта жасорат, меҳнат ва ирода талаб қилганини, пандемия шароитида юзага келган қийинчиликлар ҳақида гапириб ўтди ва фикрлари сўнггида шундай деди: «Биз буни уддаладик!»

Маълум қилинишича, сериалнинг 1-фасли 13 қисмдан иборат бўлиб, премьера 2021 йилнинг январ ойига режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг