Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентнинг янги китоби нашрдан чиқди

Президентнинг янги китоби нашрдан чиқди

«Ўзбекистон» нашриётида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади» номли янги асари нашрдан чиққан.

ЎзАнинг ёзишича, бу китоб Президент асарларининг 3-жилди ҳисобланиб, китоб 3 бўлимдан иборатдир.

Асарнинг биринчи бўлимига мамлакат сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим воқеалар муносабати билан сўзланган нутқ ва маърузалар киритилган.

Китобнинг иккинчи бўлимидан эса хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлардаги нутқ ва маърузалар, учинчи бўлимдан умумхалқ байрамлари, тарихий саналар, турли халқаро анжуманлар, тадбир ва маросимлар муносабати билан йўлланган табриклар ўрин олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг