Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда қурувчилар куни қандай нишонланди? (фото)

Ўзбекистонда қурувчилар куни қандай нишонланди? (фото)

Республикамизда 2019 йилнинг 5 августидан 11 августига қадар «KNAUF ART» фестивали бўлиб ўтди, унда 12 минг киши иштирок этди.

Байрам тадбирлари Бухоро ва Фарғона шаҳарларидан бошланиб, Ўзбекистоннинг барча маъмурий марказларини қамраб олди. Пойтахтимизнинг «Бродвей» сайилгоҳидаги халқ сайиллари республика миқёсидаги фестивалнинг якунловчи босқичи бўлди.

Тошкент шаҳрида «KNAUF ART» фестивали 11 август куни бўлиб ўтди ва ўтган йилдагидек санъат ва ижод унсурларидан иборат бўлди. Тадбирнинг бадиий қисми иккита жонли фотозона орқали таъминланди. Леонардо да Винчининг «Мона Лиза» асари ва «Илҳом» театри артистлари томонидан Густав Климтнинг «Ҳаёт дарахти» асари жонлантирилди гўё.

Тошкент шаҳрида Қурувчилар кунини нишонлаш учун антиқа тўсиқлардан иборат креатив лабиринт илк бора барпо этилди. Ушбу лабиринтдан ўтиш тезлиги рекорди 9 сонияни ташкил этди. Яни бир ютуқ улкан женга ўйинида қайд этилди – фестиваль меҳмонлари баландлиги 4 метрлик минорани йиғишга муваффақ бўлдилар.

«Қурувчиларни касб байрами билан табриклаш ва ушбу байрамни халқ сайиллари орқали кенг нишонлаш мақсадида КНАУФ компанияси томонидан ҳар йили Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб саёҳат ташкил этилади. Биз болалар учун маҳорат дарсларини ташкил этиш ёки жонли суратлар яратиш орқали тадбирга ҳамиша ижодий ёндашамиз. Фестиваль меҳмонларига байрам дастури маъқул келиб, пойтахт аҳолиси «KNAUF ART» жамоаси саъй-ҳаракатлари орқали ташкил этилган «Бродвей»даги ёрқин фаолликларни муносиб баҳоладилар, деб умид қилиб қоламиз», – дейди Ўзбекистондаги КНАУФ корхоналари бош директори Дмитрий Дерипалко.

Тасмалар ёрдамида мураккаб акробатик ва рақс унсурларини бажарган Ўзбекцирк жамоаси ҳаво гимнастларининг чиқишлари «KNAUF ART» фестивали меҳмонлари учун яна бир томошабоп совға бўлди.

Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни илк бор республика миқёсидаги оммавий ижодий фестиваль кўринишида бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг