Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маданият вазирлиги Xabar.uz'ни йилнинг энг яхши ОАВлари қаторида эътироф этди

Маданият вазирлиги Xabar.uz'ни йилнинг энг яхши ОАВлари қаторида эътироф этди

Фото: Xabar.uz

Кеча фаол ва сермаҳсул ижод қилаётган санъат ва маданият вакиллари ҳамда соҳани ёритаётган ОАВларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида «Эҳтиром-2019» мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маданият вазирлиги томонидан ўтказилган тадбир давомида энг яхшилар тақдирланди.

«Эҳтиром» мукофоти йил давомида санъат ва маданиятимизнинг турли йўналишларида фаол ва сермаҳсул ижод қилган фидойи, заҳматкаш ижодкорларни тақдирлайди, уларга эҳтиром кўрсатади. Вазирлик томонидан 2019 йилда Xabar.uz ахборот-таҳлилий портали энг фаол оммавий ахборот воситалари қаторида эътироф этилди.

Эслатиб ўтамиз, Термиз шаҳрида апрел ойида бўлиб ўтган бахшичилик халқаро фестивалида ҳам Xabar.uz тадбир тарғиботи номинациясида ғолиб деб топилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг