Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лазги Дубайни лол қолдиряпти (фото)

Лазги Дубайни лол қолдиряпти (фото)

Бугун Дубайда, Dubai Opera саҳнасида «Лазги — қалб ва муҳаббат рақси» балет постановкасининг халқаро премьераси бўлиб ўтди.

Томошабинлар Хоразм Лазгисининг Алишер Навоий ДАКТ труппаси ижросидаги янгича талқинини кўрди. Постановка муаллифи – Дортмунд балетининг балетмейстери, NRW Juniorballet Dortmund балетининг бадиий раҳбари, хореограф Раймондо Ребек.

Томошабинлар балетни овациялар билан қаршилади, бу эса постановканинг бошқа мамлакатларда, шубҳасиз, муваффақият қозона олишига ишорадир.

Масс-медиа Фонди Васийлик Кенгаши раиси муовини Саида Мирзиёева балет премьерасидан олган таассуротлари билан бўлишди:

— Юртимиз маданияти хорижда бундай илиқлик ва ҳайрат билан қарши олинаётгани менга илҳом бағишлайди. Биз жаҳон ҳамжамиятига энг сара дурдоналаримизни тақдим этамиз ва улар дунё мулкига айланади.

«Лазги» балетини яратиш лойиҳаси ЮНЕСКО кўмаги туфайли амалга оширилди. Ушбу ташкилот 2019 йил 12 декабрда Хоразм лазгисини инсоният номоддий маданий меросининг вакиллик рўйхатига киритди.

Лазги рақси уч минг йиллик тарихга эга. Афсонага кўра, иссиқ саҳрода қалб уйғонади ва сеҳргарнинг қўшиғига рақс тушади. Унинг кетидан ҳаётга қайтган севгининг тақдири йиллар ва масофалар оша бу рақсга чамбарчас боғланиб кетади.

Халқ тарихи, аждодлар хотираси, руҳлар садоси — Лазгининг ҳар бир ҳаракатида замонлар узвийлиги мустаҳкамланиб бораверади, пировардда қалб ва муҳаббат Ўзбекистоннинг бир бутун, ягона маънавий сарчашмаси ва маданий хазинасига айланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг