Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кэмерон Спилбергга қарши: «Олтин глобус» ғолиблигига номзодлар эълон қилинди

Кэмерон Спилбергга қарши: «Олтин глобус» ғолиблигига номзодлар эълон қилинди

Голливуд хорижий матбуот ассоциацияси (HFPA) «Олтин глобус» мукофотига номзодлар номини эълон қилди. «Олтин глобус»нинг 80-тақдирлаш маросими 2023 йилнинг 10 январ куни бўлиб ўтади.

«Олтин глобус» мукофоти ҳар йили январ ойида топширилади. Ғолибларни Голливудда яшовчи 90 нафар хорижлик журналист аниқлайди. Америка киносаноатида нуфузи бўйича «Оскар»дан кейинги мукофот саналади.

Турли йўналишларда ғолибликка номзодлар

«Энг яхши драматик филм»:

  • «Аватар: Сув йўли» (реж. Жеймс Кэмерон)
  • «Фабелманлар» (Стивен Спилберг)
  • «Элвис» (Баз Лурман)
  • «Тар» (Тодд Филд)
  • «Топ Ган: Мэверик» (Жозеф Косински).

«Энг яхши комедия ёки филм»:

  • «Бобил» (Дэмьен Шазелл)
  • «Инишерин фариштаси» (Мартин Макдонах)
  • «Барчаси ҳар жойда ва бир йўла» (Дэн Кван ва Дэниэл Шайнерт)
  • «Сирли пичоқ: Шиша пиёз» (Райан Жонсон)
  • «Қайғу учбурчаги» (Рубен Эстлунд).

«Энг яхши режиссёр:

  • Жеймс Кэмерон
  • Стивен Спилберг
  • Дэн Кван ва Дэниэл Шайнерт
  • Баз Лурман.

«Энг яхши телесериал»:

  • «Тож»
  • «Аждаҳо уйи»
  • «Айиқ»
  • «Уэнсдэй»
  • «Маккорликлар»
  • «Оқ нилуфар» ва бошқалар.

Филмлар орасида энг кўп номинацияларга тақдим этилганлари:  Мартин Макдонахнинг «Инишерин фариштаси» (8 номинация), Дэн Кван ва Дэниэл Шайнертларнинг «Барчаси ҳар жойда ва бир йўла»си (6), шунингдек, Дэмьен Шазеллнинг «Бобил»и ва Стивен Спилбергнинг «Фабелманлар»и (5 тадан номинация).

Сериаллар орасида энг кўп номинация (5) «Эббот» бошланғич мактаби»да.

«Олтин глобус» маросимига америкалик комик, актёр ва режиссёр Жеррод Кармайкл бошловчилик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг