Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Гарри Поттер» юлдузи 52 ёшида ҳаётдан кўз юмди

«Гарри Поттер» юлдузи 52 ёшида ҳаётдан кўз юмди

Фото: «Zimbio.com»

Британиялик театр ва кино актрисаси Хелен Маккрори вафот этди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Дэмиэн Льюис «Twitter»даги саҳифасида маълум қилган.

«Саратон касаллигига қарши қаҳрамонларча курашдан сўнг гўзал ва кучли аёл Хелен Маккрори уйда оиласи ва дўстлари даврасида ҳаётдан кўз юмди. У қандай яшаган бўлса, шундай — мардларча вафот этди. Биз уни яхши кўрардик. Ҳаётимизга кириб келганидан бахтиёрмиз. У ёниб яшади. Жойинг жаннатда бўлсин, миттивой. Сенга раҳмат», — деб ёзган Льюис.

«Гарри Поттер» юлдузи 52 ёшда эди. У ўзининг ташхиси ҳақида оғиз очмаган.

Маккори классик асарларда актриса сифатида машҳурликка эришди. Гарри Поттер ҳақидаги серияли фильмда у Нарcисса Малфой ролини ўйнади.

Унинг иштирокидаги бошқа фильм ва сериаллар: «Вақт қўриқчиси», «Доктор Ким», «Қўрқинчли эртаклар», «Омадсизнинг хотиралари» ва «007: «Скайфолл» координаталари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг