Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Франциялик машҳур актёр вафот этди

Франциялик машҳур актёр вафот этди

Фото: «M.kino-teatr.ru»

«SB Talents» актёрлик агентлиги хабарига кўра, «Ўзга сайёраликлар», «Банзай» ва «Карам шўрва» комедияларида рол ижро этган француз актёри Тьерри Лиагр 68 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

«Агентлигимиз нақадар қайғули бўлмасин, Тьерри Лиагр оламдан ўтганини маълум қилади. У билан учрашган ҳар қандай одам унинг истеъдодини, хушмуомалалигини, табассумини ҳеч қачон унутмайди», — дейилади хабарда.

«Ўзга сайёраликлар» комедиясининг миллионлаб томошабинлари Лиагрни кафе ошпази сифатида ёдга олишади. Унда Жан Рено ва Кристиан Клавье ижросидаги бош қаҳрамонлар грилда қовурилган гўшт бўлагини ўғирлашади.

«Карам шўрва» фильмида актёр Луи де Фюнес билан бирга суратга тушган. Лиагр, шунингдек, режиссёр Клод Зидининг «Банзай», «Очинг, полиция! 2» ва «Тўлиқ кузатув» комедияларида иштирок этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг