Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Фильм тугади»: Покистон кинотеатрлари ҳинд киноси намойишини тўхтатди

«Фильм тугади»: Покистон кинотеатрлари ҳинд киноси намойишини тўхтатди

Фото: «Koimoi»

Покистон ҳукумати мамлакат кинотеатрларида ҳинд фильмларини намойиш этишни тақиқлади. Бу ҳақда «Kp.ru» Покистон бош вазирининг ахборот сиёсати ва радиоузатиш бўйича маслаҳатчиси Фирдус Ашик Аванга асосланиб хабар берди.

«Покистон кинотеатрларида биттаям ҳиндча кино кўрсатилмайди. На драма, на бошқа ҳиндча контент», — деб ёзди у «Twitter»да ва бу иш баҳсли Кашмир ҳудудида яшовчиларни руҳан қўллаш мақсадида қилинаётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон президенти Рам Натҳ Ковинд Жамму ва Кашмир ҳудудининг махсус статусини бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолагандан сўнг икки мамлакат ўртасидаги зиддият янада таранглашиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг