Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Элпарвар» тарихий фильмининг премьера куни маълум бўлди

«Элпарвар» тарихий фильмининг премьера куни маълум бўлди

«Ўзбеккино» МА буюртмасига биноан продюсер Зафар Йўлдошев ҳамда режиссёр Абдувоҳид Ғаниев томонидан суратга олинган «Элпарвар» тарихий фильмининг премьера куни маълум бўлди.  Премьера 19 март куни Алишер Навоий номли кино саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фильмнинг суратга олиш ишлари Бухоро ва Хива шаҳарлари ҳамда Тошкент вилоятида бўлиб ўтган.

Бош ролларни ёш актёр Абдуғофур Исаханов ҳамда актриса Феруза Юсуповалар ижро этишган.

Бундан ташқари Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммад Рафиков, Шафоат Раҳматуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов, Тоҳир Саидов, Сейдулла Молдаханов, Лола Элтоева, Фарҳод Абдуллаев, актёрлар Алишер Узоқов, Жамшид Сагатов, Турғун Бекназаров, Анжелика Эсимбетова, Азим Йўлдошев сингари актёр ва актрисалар фильмда турли ролларни ижро этишган.

«Элпарвар» фильмни 20 мартдан юртимизнинг барча кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг