Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда яна 600 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда яна 600 кишида коронавирус аниқланди

Сўнгги кеча кундузда юртимизда қарийб яна 600 нафар кишида коронавирус аниқланди, 5 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

2021 йил 17 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 167858 (+590) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 14 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 17 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 5 нафари Навоий вилоятида,
  • 11 нафари Наманган вилоятида,
  • 51 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 11 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 19 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 55 нафари Фарғона вилоятида,
  • 20 нафари Хоразм вилоятида,
  • 112 нафари Тошкент вилоятида,
  • 228 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 161275 (+854) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1184 нафарни ташкил қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг