Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда сотувдаги музқаймоқда коронавирус топилди

Хитойда сотувдаги музқаймоқда коронавирус топилди

Фото: EPA/UPG

Хитойнинг Тяньцзинь муниципалитетида сотувга чиқарилган музқаймоқда коронавирус излари топилди. Ишлаб чиқарувчи-компания «Tianjin Daqiaodao Food Company» маҳсулот учун хом ашёни, хусусан, қуруқ сутни Янги Зеландиядан, қуруқ зардобни Украинадан импорт қилган, ёзмоқда «Sky News».

«Ковид-музқаймоқ»нинг ушбу партияси тўлиқ сотувдан олинган. Компаниянинг 1,5 минг нафардан ортиқ ходими карантинга қамалиб, барчаси тестдан ўтказилган.

Лидс университети вирусологи, доктор Стивен Гриффин «бир марталик» бу ҳолатдан хавотирланмаса ҳам бўлади деган фикрда.

Ҳукумат музқаймоқ сотиб олган фуқароларга ўз саломатликлари ҳақида хабар беришларини тавсия қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг