Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖССТ коронавирус тарқалиши тезлашганини маълум қилди

ЖССТ коронавирус тарқалиши тезлашганини маълум қилди

Фото: «РИА Новости»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган брифингда бир қатор давлатлар маълум ютуқларга эришган бўлишига қарамай, глобал миқёсда COVID-19 пандемияси тарқалиши тезлашганини маълум қилди.

«Айрим мамлакатлар ўз иқтисодиётини очгач ва ижтимоий ҳаётга қайтгач муаммога дуч келди. Аксарият одамлар вирус олдида ожизлигича қолишмоқда. Ҳали унинг тарқаладиган жойлари бор... Аччиқ ҳақиқат шуки, жараён ҳали тугагани йўқ. Айрим давлатлар маълум ютуқларга эришган бўлишига қарамай, глобал миқёсда пандемия ривожланиши жадаллашди», — деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг