Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БАА коронавирусни аниқлашда итлардан фойдалана бошлади

БАА коронавирусни аниқлашда итлардан фойдалана бошлади

Фото: «Yandex.by»

Бирлашган араб амирликлари Ички ишлар вазирлиги коронавирусга чалинган беморларни аниқлашда полицияда хизмат қилаётган итлардан фойдаланишни йўлга қўйди, дейилади вазирлик баёнотида.

«Вазирлик коронавирус тарқалишининг олдини олишда полициячи итлардан фойдаланиш мақсадида олиб борилган машғулотларни муваффақиятли тугатди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, итларга икки ҳафта давомида коронавирус инфекцияси намуналарини ҳидлатишган. Натижада инсоннинг энг яқин дўстлари коронавирусни юқтирган беморларни 92 фоизгача аниқлик билан топишни ўрганиб олишди. Энди одамлар кўп тўпланадиган катта-катта муассасаларда итлардан бемалол фойдаланиш мумкин.

Бундан ташқари, БАА ИИВ итлардан сил ва безгак каби бошқа хавфли касалликларни аниқлашда ҳам фойдаланишга қарор қилган.

Дубай маъмурияти 7 июлдан коронавирусга таҳлил натижаси салбий чиққанлигини тасдиқловчи маълумотга эга хорижлик сайёҳларнинг амирликка киришига рухсат берди. Аввалроқ амирлик ҳукумати БАА ва чет эл фуқароларига хорижга чиқиш тақиқини олиб ташлаганди.

БАА Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, пандемия бошлангандан буён мамлакатда 53 минг кишида коронавирус аниқланган бўлиб, улардан 327 нафари вафот этган, 42 282 киши тузалган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг