Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус Шимолий Кореяни ҳам хавотирга солиб қўйди

Коронавирус Шимолий Кореяни ҳам хавотирга солиб қўйди

Фото: «РИА Новости»

Якшанба куни КХДР мамлакатда янги типдаги коронавирусни юқтиришга гумон қилинган биринчи ҳолатни эълон қилди, дея хабар берди Корея марказий телеграф агентлиги.

Бу Кэсон шаҳрида содир бўлди. Аниқланишича, 19 июль куни COVID-19га чалинганлиги гумон қилинаётган шахс Жануб билан Шимол ўртасидаги ҳарбий-демаркация чизиғини ноқонуний кесиб ўтиб ватанига қайтган.

КХДРда эпидемияга қарши кураш ташкилотининг маълум қилишича, ушбу одамнинг тест таҳлиллари ноаниқ натижани кўрсатган. Уни қатъий карантинга жойлашган, расмийлар у билан алоқада бўлган одамларни аниқлашга уриняпти.

Шу муносабат билан Корея меҳнат партияси марказий қўмитасининг сиёсий бюроси фавқулодда йиғилиш ўтказди. Унда шахсан КХДР раиси Ким Чен Ин иштирок этди. Унинг қарорига биноан, Кэсон шаҳри ёпиб қўйилди, шаҳар туманлари бир-биридан ажратиб қўйилди, фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда 15,5 миллиондан ортиқ киши касалликка чалинган, 635 минг нафари вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг