Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркманистон коронавирусга қарши вакцина синовини бошлади

Туркманистон коронавирусга қарши вакцина синовини бошлади

Фото: «Starsity.ru»

Коронавирус билан касалланиш ҳолати расман қайд этилмаган Туркманистонда Россиянинг «Спутник V» вакцинасини синовдан ўтказиш бошланди, дея хабар берди жума куни Туркманистон телевиденияси.

Бу ҳақда Туркманистон тиббиёт саноати соғлиқни сақлаш вазири Нурмуҳаммад Aманнепесов ҳукумат йиғилишида айтиб ўтди.

«Соғлиқни сақлаш вазири ўз маърузасида Марказий Осиёда биринчи бўлиб Туркманистонда рўйхатдан ўтган «Спутник V» вакцинаси ҳақида тўхталди. Қайд этилишича, ҳозирда вакцинани синаш ишлари бошланган», — дейилади хабарда.

Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов вазирнинг ҳисоботини тинглагач, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича ишларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

Расмий маълумотларга кўра, Туркманистонда коронавирус ҳолати қайд этилмаган. Шунга қарамай, мамлакатда ниқоб тартиби ва бошқа чекловлар жорий этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг