Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп антикоронавирус чораларига эътибор бермасдан уруш фахрийлари билан учрашди

Трамп антикоронавирус чораларига эътибор бермасдан уруш фахрийлари билан учрашди

Фото: «Newsae.ru»

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй маъмуриятининг коронавирус инфекцияси эпидемияси даврида хавфсизликка оид таклифларини эътиборсиз қолдириб, республикачилар партияси аъзолари ҳамда Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари билан ниқобсиз урашди. Бу ҳақда 9 май, шанба куни «The Washington Post» хабар берди.

Америка етакчиси хавфсиз жойда эканлигини ва инфекция юқтириб олмаганини маълум қилди. Фахрийлар билан учрашув пайтида у тиббий ниқоб тақмаган ва ижтимоий масофани ҳам сақламаган. Президент ва биринчи хоним Мелания Трамп Иккинчи жаҳон уруши ёдгорлиги ёнида фахрийларнинг оилалари билан бирга бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг