Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентлик 10 ёшли қизда «британча штамм» аниқланди. Бу мутация нимаси билан хавфли?

Тошкентлик 10 ёшли қизда «британча штамм» аниқланди. Бу мутация нимаси билан хавфли?

«COVID-19»нинг «британча штамм»и Ўзбекистонда ҳам илк бор қайд этилди. Оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган 10 ёшли қизда ушбу касаллик аниқланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, коронавируснинг «британ штамми» 70 мамлакатга тарқалиб улгурган.

Бу штамм юқувчанлик даражаси ва ўлимга сабаб бўлиши юқорилиги билан коронавируснинг бошланғич шаклидан фарқланиши турли манбаларда келтирилган. Унинг айниқса болаларга тез юқиши кўплаб тадқиқотларга таяниб маълум қилинган.

«Британча штамм» ҳақида

«В.1.1.7» деб номланган SARS-CoV-2 коронавирус штамми илк бор 2020 йил декабрь ойида олимлар эътиборини жалб қилган. У Англиянинг жануби-шарқида пайдо бўлиб, тезда бутун Британияга тарқалди. Ўша пайтдан бошлаб одамлар вируснинг янги штаммини бошқа мамлакатларга тарқатишмоқда.

Шу тариқа мутахассислар янги штаммнинг репродуктив сони, яъни ҳар бир янги касалланган одамларнинг ўртача сонини ҳисоблаб чиқишди.

У SARS-CoVнинг бошқа вариантларига қараганда 50-70% кўпроқ бўлиб чиқди.

Олимларнинг изоҳлашича, янги штамм ўзининг «супер қобилияти»га кўп сонли мутациялар туфайли эришди. Уларнинг саккизтаси инсон ҳужайрасига кириб боришда ҳал қилувчи ҳисобланган вирус оқсилини кодловчи генда юз берган.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон янги штамм кўпроқ ўлимга сабабчи бўлаётганини маълум қилганди.

Қўшма Қироллик ҳукумати маслаҳатчиси Патрик Валлансга кўра, «британ штамми»дан ўлим ҳолатлари COVID-19нинг олдингисидан 30 фоиз юқори бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг