Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўртта ҳудудда 200га яқин беморлар аниқланди

Тўртта ҳудудда 200га яқин беморлар аниқланди

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 28 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 593 (+192) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

147 нафари Тошкент шаҳрида,
35 нафари Наманган вилоятида,
9 нафари Қашқадарё вилоятида,
1 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 51 965 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 168 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг