Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистонда коронавирусни юқтирганлар сони қарийб юзтага кўпайди

Тожикистонда коронавирусни юқтирганлар сони қарийб юзтага кўпайди

Фото: «Rus.ozodi.org»

Пайшанба куни Тожикистонда коронавирус қайд этилган ҳолатлар сони 4289 тага етди. Бу бир кун олдинги кўрсаткичдан 98 тага кўп, дея хабар берди «РИА Новости» мамлакатни соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Тожикистонда бир кеча-кундузда коронавирус беморлари сони 98 нафарга кўпайиб, 4289 кишига етди», — дея маълум қилган агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда 2401 киши COVID-19 дан тузалган, вафот этганлар сони ўзгаргани йўқ — 48 та, шифохоналарда ушбу ташхис билан 1418 нафар бемор даволанмоқда, 202 нафари тиббиёт муассасаларидан чиқарилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТнинг охирги маълумотларига кўра, дунё бўйича 6,2 миллиондан ортиқ киши касалликка чалинган, қарийб 380 минг киши вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг