Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

3939. ССВ янги касалланиш ҳолатлари ҳақида маълумот берди

3939. ССВ янги касалланиш ҳолатлари ҳақида маълумот берди

2020 йил 4 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3939 (+30) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 1 нафари эса Тошкент вилоятига Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди.

Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган 3087 нафар фуқаро (78 фоизи) соғайди.

Ҳозирда мамлакатимиздаги 836 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг