Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ССВ: Коронавирусга чалинганлар орасида вилоятликлар ҳам бор

ССВ: Коронавирусга чалинганлар орасида вилоятликлар ҳам бор

Ҳозирда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 55 нафарни ташкил этмоқда.

Жумладан, айни пайтда Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган беморлар орасида пойтахтимиздан ташқари, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан бўлган фуқароларимиз ҳам бор. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Шунингдек, беморларнинг 2 нафари Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Улардан бири Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтгач, унда коронавирус инфекцияси аниқланган.

Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, дунёдаги қалтис эпидемик вазият туфайли мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида давлатимиз томонидан қатор қатъий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларимиздан карантин қоидаларига, жумладан, имкон қадар уйдан чиқмаслик, жамоат жойларида тўпланмаслик, шахсий гигиена каби қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраб қолади. Дунё тажрибасига кўра, коронавирус тарқалишининг олдини олишда энг самарали йўл, айнан, карантин қоидаларига сўзсиз риоя этишдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг