Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шимолий Корея коронавирусга қарши 3 миллион доза Sinovac вакцинасидан воз кечди

Шимолий Корея коронавирусга қарши 3 миллион доза Sinovac вакцинасидан воз кечди

Фото: «Scmp.com»

Шимолий Корея ҳукумати Хитойнинг коронавирусга қарши қўлланувчи Sinovac вакцинасининг 3 миллион дозасини қабул қилишни рад этди ва уларни бошқа мамлакатларга юборишни талаб қилди. Бу ҳақда ЮНИСЕФ маълумотларига асосланиб South China Morning Post хабар берди.

Ташкилот маълумотларига кўра, КХДР мамлакатга COVID-19га қарши дори-дармонлар олиб кирилиши чекланганлиги ва «касалликнинг бошқа мамлакатларда вақти-вақти билан тарқалиши» туфайли шундай қарор қабул қилган.

Пхеньян бутун дунё бўйлаб касалликка қарши препаратлар тарқатувчи ЖССТ COVAX эмлаш дастури билан ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлаган.

ЮНИСЕФ хабар беришича, республика «яқин ойлар»да бошқа турдаги вакциналар олиб келиниши режалаштирилган.

Июль ойида КХДР ҳукумати АstraZeneca вакцинасини етказиб беришга тўсқинлик қилганди. Шимолий Корея ҳукумати логистика соҳасидаги мутахассисларни мамлакатга киритишни рад этди ва вакцинани қабул қилмаслиги ҳақидаги ҳужжатга имзо чекишдан бош тортганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг