Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифокорлар K витамини билан коронавирус ўртасидаги боғлиқликни топишди

Шифокорлар K витамини билан коронавирус ўртасидаги боғлиқликни топишди

Фото: «Zen.yandex.ua»

Нидерландиялик шифокорлар К витамини паст даражаси билан коронавируснинг жиддий асоратлари ўртасидаги боғлиқликни аниқлашди, дея хабар берди «Dutch News» нашри.

«Вирусдан вафот этган ёки асоратлар туфайли интенсив терапияга тушиб қолган беморларда К витамини даражаси соғлом одамларга қараганда анча кам бўлганлигини аниқладик. К витамини билан касаллик ривожланиши ўртасида боғлиқлик бор деб ўйлаймиз», — деди Неймеген шаҳар шифохонаси ўпка бўйича мутахассис Роб Янсен.

Неймеген шаҳар шифохонаси коронавирус билан К витамини ўртасидаги боғлиқликни ўрганишни давом эттиришни режалаштирмоқда.

«К витамини касаллик аломатларини енгиллаштиришга ёрдам берганида жуда соз бўларди. Бироқ бу хавфсиз бўлиши зарур. Масалан, тромбози бор ёки қонни суюлтирувчи препаратларни ичувчи кишилар уни қабул қилолмайди», — дея қўшиб қўйган шифокор.

Масалан, тухум ёки исмалоқ таркибидаги К витамини қоннинг меъёрда ивишини таъминлайди, шунингдек, организм тўқималарида оқсилнинг синтез йўли билан ҳосил бўлишида муҳим роль ўйнайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг