Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шанба-якшанба — тўлиқ карантин, уйда қолинг!

Шанба-якшанба — тўлиқ карантин, уйда қолинг!

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда 8-9 август кунлари (шанба ва якшанба) автотранспорт воситалари ҳаракати бутун сутка давомида чекланади. Бу ҳақда «Koronavirus Info» телеграм-канали ёзмоқда.

Дам олиш кунлари аҳолидан «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига риоя этган ҳолда уйда қолиш сўралган. Ташкилотлар эса ходимларни ишга жалб этмасликлари мақсадга мувофиқ.

Махсус комиссия қарорига кўра, 15 августгача бўлган муддатда шанба ва якшанба кунлари фақат қуйидаги икки тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилган:

  • махсус рухсатномаси бор машиналар
  • махсус рухсатномасиз юриш ҳуқуқига эга автомашиналар.

Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш учун стикер талаб этилмайди.

Шанба ва якшанба кунлари озиқ-овқат дўконлари фаолиятини давом эттиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг