Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қўрқинчли Тошкент». Саноқли соатлар ичида пойтахтда юзлаб касалланганлар аниқланди

«Қўрқинчли Тошкент». Саноқли соатлар ичида пойтахтда юзлаб касалланганлар аниқланди

2020 йил 27 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 209 (+257) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг барча, яъни 257 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 337 нафар, Тошкент вилоятида 75 нафар, Қашқадарё вилоятида 53 нафар, Андижон вилоятида 32 нафар, Наманган вилоятида 22 нафар, Сирдарё вилоятида ҳам 22 нафар, Фарғона вилоятида 15 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 13 нафар, жами 569 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

Шундай қилиб, юртимизда 11 674 (+569) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 414 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг