Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Криштиану Роналду карантин қоидасини бузди

Криштиану Роналду карантин қоидасини бузди

Фото: «Google.com»

Италиянинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Мадейра оролида карантин қоидасини бузгани аниқланди. Бу ҳақда Sportfinding нашри хабар тарқатган.

Роналду уч нафар оила аъзоси билан Фуншал шаҳрини айланган Бу эса коронавирус тарқалишига қарши карантин қоидаларига зиддир.

Хитойнинг Ухань шаҳрида илк бор қайд этилган коронавирус сабаб айни дамга келиб 32 мингдан кўпроқ киши вафот этди, 146 минг киши соғайди. Вирусни юқтирганлар сони 683 мингдан ошди.

Ўзбекистонда эса айни дамда хасталар сони 144 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг