Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рейд давом этади. Карантин қоидасини бузган 31 ҳайдовчи жаримага тортилди (фото)

Рейд давом этади. Карантин қоидасини бузган 31 ҳайдовчи жаримага тортилди (фото)

Жорий йилнинг 1 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг Тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан, Карантин қонун қоидалари талаблари фуқароларимиз ва ҳайдовчиларимиз томонидан қанчалик даражада бажарилаётганлиги текшириш мақсадида, вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 1-сафарбар гуруҳи ходимлари, Миллий Гвардия ва ДСЕНМ масъул ходимлари иштирокида назорат тадбири олдидан йўриқнома берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Йўриқнома вақтида майор А.Тўраев томонидан тадбир иштирокчиларига фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари, қоидабузар пиёда ва ҳайдовчиларга нисбатан қай тартибда чоралар кўрилиши тўғрисида тушунчалар берилди. Назорат тадбири давомида Термиз шаҳри ҳудудида тегишли рухсатномалар олмасдан кўчаларда ҳаракатланиб юриб, карантин қоидаларини бузганлиги сабабли 31 нафар ҳайдовчига нисбатан қонун доирасида маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, меъёрий ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган ва қўпол қоидабузарлик содир этган ҳайдовчиларнинг автомашиналари вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.

Назорат тадбирлари давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг