Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рекорд бир кундаёқ янгиланди. Илк бор кунлик кўрсаткич 300 нафардан ошди

Рекорд бир кундаёқ янгиланди. Илк бор кунлик кўрсаткич 300 нафардан ошди

Фото: Xabar.uz

Шу йилнинг 3 июль куни мамлакатимизда 318 ҳолатда касаллик аниқланди. Бу янги рекорд. Бунгача энг кўп касалланиш ҳолати 2 июль куни қайд этилганди (297 ҳолат).

CCВ матбуот хизмати маълумотига кщра, бугун касалланганларнинг 273 нафари Карантин муассасаларида, 45 нафари аҳоли орасида (шундан 37 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида) аниқланган.

Аввал хабар қилинганидек, бугун юртимиз тиббиёт муассасаларида 217 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 212 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар) соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 9396 нафар бемордан 6251 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3116 нафар бемордан 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 41 926 нафар, стационар карантинда эса 22 438 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг