Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қувончли хабар: коронавирусга чалинганларнинг яна 13 нафари тузалди

Қувончли хабар: коронавирусга чалинганларнинг яна 13 нафари тузалди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг яна 13 нафари бутунлай тузалган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Уларнинг 12 нафари Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан, 1 нафари эса Хоразм вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонадан соғайиб чиқишди.

Фото: ССВ матбуот хизмати
Фото: ССВ матбуот хизмати

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатишди.

Коронавирус инфекцияси хасталигидан тузалган фуқароларимизнинг 1 нафари жорий йил 13 март куни Истанбул – Тошкент йўналишидаги рейсда, яна 1 нафари эса шу йил 18 март куни Москва – Тошкент йўналишидаги рейс билан мамлакатимизга келган. Қолган 11 нафар киши эса коронивирус инфекциясига чалинган фуқаролар билан мулоқотда бўлишган. Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 25 нафарга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг