Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон президенти қайси вакцина билан эмлангани маълум бўлди

Қозоғистон президенти қайси вакцина билан эмлангани маълум бўлди

Фото: «Inbusiness.kz»

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қарағанда фармацевтика заводи томонидан ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси билан эмланди, у ўзини яхши ҳис қилмоқда, дея сешанба куни унинг матбуот котиби Берик Уали хабар берди.

«Бугун давлатимиз раҳбари Қарағанда фармацевтика заводи томонидан ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинасини қабул қилди. Вакцинациядан кейин унинг аҳволи яхши. Ҳеч қандай нохуш таъсири кузатилмади», — деб ёзди Уали «Facebook»даги саҳифасида.

Уалининг сўзларига кўра, президент фақат Қозоғистон фуқароларини эмлаш ва жамоавий иммунитетни ҳосил қилиш орқалигина коронавирусни енгишга, барча чекловларни олиб ташлашга ҳамда фуқароларнинг кундалик ҳаёти ва иқтисодий фаолиятини тиклашга ёрдам беришига ишонади.

«Давлат раҳбари яна барча фуқароларни вакцинани иложи борича тезроқ олишга чақиради. Бу ўзингизни ва яқинларингизни ҳимоя қилишнинг ягона йўли. Aввалроқ президент ҳукумат ва маҳаллий ижро этувчи органларга хориждан вакциналар етказиб беришни таъминлаш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, эмлаш жараёнини ташкил этиш тўғрисида топшириқ берган эди», — дея таъкидлайди Уали.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг