Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда коронавирусдан вафот этган шифокорлар сони маълум қилинди

Қирғизистонда коронавирусдан вафот этган шифокорлар сони маълум қилинди

Қирғиз Республикасининг коронавирусга қарши курашиш штаби тиббий ходимлар орасида коронавирус инфекциясидан вафот этганлар сони ҳақида янгиланган маълумотларни тақдим этди.

Қайд этилишича, пандемия даврида республикада 73 нафар тиббиёт ходими вафот этган, уларнинг 44 нафари шифокорлардир.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда 35 мингдан зиёд киши коронавирус инфекцияси билан касалланган. Улардан 1378 нафари вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг