Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзэкспомарказ»даги Тақсимлаш маркази беморларни қабул қилишга тайёр ҳолатга келтирилди (фото)

«Ўзэкспомарказ»даги Тақсимлаш маркази беморларни қабул қилишга тайёр ҳолатга келтирилди (фото)

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Ўзэкспомарказ»даги Тақсимлаш марказига бориб, бу ердаги шароитлар ва мазкур масканнинг беморларни қабул қилишга қанчалик тайёрлигини кўздан кечирди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизимати хабар бермоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Марказ билан танишиш жараёнида бу ерга келувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларни тақсимлаш ва жойлаштириш учун яратилган шароитларга эътибор қаратди.

Таъкидлаш жоиз, COVID-19 касаллигига гумон қилинганларга аниқ ташҳис қўйиш ва зарур биринчи ёрдамни кўрсатиш мақсадида ташкил этилаётган мазкур марказ беморларни қабул қилишга деярли тайёр.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Бу ерда вирус борлигига гумонланган шахслар вақтинча сақланиб, уларга биринчи тез ёрдам кўрсатилади ва ташхис қўйилганидан кейин саломатлигининг ҳолатига кўра шаҳримиздаги даволаш-профилактика муассасаларига йўналтирилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Зарурат юзага келганда бу ердан шифохона сифатида фойдаланиш учун ҳам керакли шароитлар яратилган, бунинг учун марказ талаб этилган тиббиёт жиҳозлари ва ускуналари билан таъминланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг