Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда 748 555та тест синови ўтказилди

Ўзбекистонда 748 555та тест синови ўтказилди

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, сўнгги 14 кун давомида тасдиқланган 937 та касалланиш ҳолатидан 412 нафари (47%) — аҳоли орасидан, 525 нафари (53%) — хориждан келган фуқароларда аниқланган.

Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 49 117 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.

Уларнинг 26 794 нафари — уй шароитида, 22 323 нафари — стационар шароитда карантинга олинган.

Республика бўйича 45 та ПЗР (полимераз-занжирли реакция) лаборатория комплексида иш самарадорлиги юқори қувватга эга, экспресс усулда ишлайдиган 75 та ПЗР жиҳозлари куну-тун ишламоқда ва бу жараёнга 137 нафар тажрибали врач-вирусолог жалб қилинган.

Мавжуд вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда — 18 655та, эпид мавсум давомида — 748 555та тест синови ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг