Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Қаҳрамони Муса​​ Ерниязов оламдан ўтди

Ўзбекистон Қаҳрамони Муса​​ Ерниязов оламдан ўтди

Муса​​ Ерниязов.

Бугун Нукусда таниқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари Ерниязов Муса Тажетдинович 73 ёшида вафот этди.​​

Эслатиб ўтамиз, Муса Ерниязовда коронавирус инфекцияси тасдиқланганидан бери у Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали клиникасида даволанаётгани хабар қилинганди.

Муса Ерниязов 1947 йил 20 декабрда Кегейли туманида туғилган. У 2002 йилдан бери Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимида ишлаб келаётганди. У 2019 йили «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига сазовор бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг