Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбек-Хитой вакцинаси «ҳинд штамми»дан ҳимоя қила оладими?

Ўзбек-Хитой вакцинаси «ҳинд штамми»дан ҳимоя қила оладими?

Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd компанияси раиси Ли Ван Жун ва профессор Чен Фан Гу билан мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг коронавируснинг турли вариантларга қарши ҳимояси тўғрисида олинган илмий натижалар ҳақида сўз борган.

Текширув натижалари ҳақида иккита илмий мақола тайёрланган бўлиб, улар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин: https://doi.org/10.1038/s41422-021-00514-9 ва https://doi.org/10.1101/2021.02.01.429069

Мазкур иккита тадқиқотлар ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси Covid-19 вирусининг айни вақтда дунёда тарқалган африканча (501Y.V2) ва британча (D614G) вариантларидан ҳимоя қила олишини тасдиқламоқда.

Мулоқот давомида ҳозирда олимлар Ҳиндистондан тарқалган дельта-вариант устида ҳам тадқиқотлар олиб бораётганлари, бу ҳақда мақола ҳали чоп этилмагани, аммо натижалар ижобий бўлаётгани ҳақида фикр алмашишган. Лаборатория текширувлари вакцинацияланган одам зардоби ҳам, ҳайвонлар зардоби ҳам дельта вариантга қарши ҳимояланганини намоён этган. Айни пайтда маълумотлар таснифланмоқда ва мақола яқин кунларда чоп этилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, шуни таъкидлаш жоизки, ҳозиргача Хитойда 90 миллион аҳоли ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланган. Уларнинг аксарияти вакцинанинг биринчи ва иккинчи дозаларини олишган. Шу пайтгача мазкур вакцина билан эмланганлар орасида коронавирусга чалинганлар аниқланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг