Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Омикрон» бўйича мураккаб вазият қачонгача чўзилиши маълум қилинди

«Омикрон» бўйича мураккаб вазият қачонгача чўзилиши маълум қилинди

Фото: «Getty Images»

ЖССТнинг COVID-19га қарши кураш бўйича махсус вакили Дэвид Набарронинг таъкидлашича, «омикрон» штамми билан боғлиқ мураккаб вазиятдан чиқишимиз учун камида уч ой кетади. Бироқ унинг охири яқин, дейилади «Sky News» хабарида.

Вирус ривожланишда давом этяпти, шу боис «омикрон»дан бошқа штаммлар ҳам пайдо бўлиши мумкин, қўшимча қилди Набарро.

Набарро касаллик кўпайиб кетиши оқибатида, Ғарбий Европа шифохоналарини истисно қилганда, аксарият мамлакатлар соғлиқни сақлаш тизимлари катта босим остида ишлаётганидан хавотир билдирди.

Ҳеч бир мамлакат, айниқса, қашшоқ мамлакатлар жиддий чекловлар жорий этиш имкониятига эга эмас, бизни олдинда оғир уч ой кутмоқда, таъкидлади Набарро.

Пандемия даврида дунё миқёсида коронавирусни юқтириш бўйича 307,9 млн.та  ҳолат қайд этилди, касаллик оқибатида 5,5 миллиондан ортиқ инсон оламдан ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг