Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийлик тадбиркорлар дезинфекция туннели ясаб, шаҳар марказига ўрнатишди (фото)

Навоийлик тадбиркорлар дезинфекция туннели ясаб, шаҳар марказига ўрнатишди (фото)

Мазкур янгилик «KARMANA GOLDEN EGGS» МЧЖ раҳбари Азиз Сувонов ҳамда «EXPORT FISH PRODUCT» МЧЖ директори Обид Саидовлар ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан ҳар томонлама қулай ва замонавий услубда тайёрланди.

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, ушбу тадбиркорлар айни синовли кунларда ўзларининг эзгу амаллари билан Навоий ва Кармана шаҳридаги эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаб, бир қатор хайрия акцияларини ҳам ўтказишган.

– Бутун дунёга таҳдид солаётган коронавирус инфекциядан ҳимояланиш муаммоси шунчаки оддий гап эмас. Мазкур жараёнда изланиш ва ўрганиш давр тақозоси. Биз ҳам ушбу дезинфекция туннелини бир қатор мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, тайёрладик, – дейди Азиз Сувонов. – Ушбу туннелдан ўтган фуқаронинг усти-боши дезинфекция қилинади. Бундан ташқари туннелда қўл ювиш учун антисептик воситалар ўрнатилган. Дезинфекция туннели шаҳарнинг пиёдалар серқатнов ҳудудларида санитария-гигиена хавфсизлик таъминлаш мақсадида ўрнатилди.

Тадбиркорлар хомийлиги туфайли ундан фуқаролар мутлақо бепул фойдаланишмоқда. Шунингдек, мазкур мосламага шу пайтга қадар ўнга яқин буюртмалар берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг