Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоий ва Қашқадарёда икки бемор коронавирус қурбонига айланди

Навоий ва Қашқадарёда икки бемор коронавирус қурбонига айланди

Фото:«Xabar.uz»

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшаган 44 ёшли Ш.Т. (эркак)да «COVID-19» тасдиқлангач, шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артерияси тромбоэмболияси асоратлари билан кечган. Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, эпилепсия каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артерияси тромбоэмболиясидан вафот этган.

Иккинчи бемор Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшаган 70 ёшли Т.Р. (эркак)дир. 

Беморга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми асоратлари билан кечган.

Бундан ташқари, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдромидан вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг