Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москванинг «Внуково» аэропортидаги вазият тўғрисида ахборот берилди

Москванинг «Внуково» аэропортидаги вазият тўғрисида ахборот берилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан халқаро ҳаво, автомобил ва темир йўл алоқаларини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб, Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси томонидан қийин вазиятда қолган ватандошларга ёрдам бериш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда элчихона матбуот хизмати.

Хусусан, 24 соатлик Оператив штаб ташкил этилди, ватандошларимизнинг Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча бўлиш ва меҳнат патентлари муддатларини мамлакатни тарк этмасдан узайтириш масаласи ҳал қилинди, карантин чораларига қарамай ўзбекистонлик талабаларни Россия олий таълим муассасалари ётоқхоналаридан чиқариб юбормаслик бўйича Россиянинг тегишли вазирлик ва идоралари билан иш олиб борилди, Россия томонидан COVID-19 вируси RNKни аниқлаш учун тест-тизимлари олинди. Ватандошларни Россиядан олиб чиқиш учун бешта чартер рейси ва учта темир йўл поезди ташкил этилди.

Элчихона ўз ватанларига уча олмаган ва Москва аэропортларида қолиб кетган ўзбекистонликлар билан боғлиқ вазиятни доимий назоратга олган. Элчихона дипломатлари ҳар куни аэропортларга ташриф буюриб, жойлардаги аҳволни ўрганмоқда ва у ердаги фуқароларимизга озиқ-овқат ташкиллаштиришда ёрдам бермоқда.

Элчихона томонидан олиб борилган музокаралар натижасида «Внуково» аэропорти раҳбарияти ватандошларимизнинг вақтинча туриши учун «Б» терминалини ажратди, у тиббий пункт, санузел, иссиқ овқат ва мебел жиҳозлари билан таъминланган.

Аммо, қайд этилишича, «Б» терминалида яратилган махсус зона фақат кунлик овқатланиш учун ишлатилмоқда, рўйхатга олиш пунктлари эса ҳамюртларимизнинг доимий турар жойлари бўлиб қолмоқда.

Элчихона ватандошларга қулайликлар яратиш мақсадида уларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ажратилган маблағ ҳисобидан вақтинча турар жой билан таъминлаш масаласини ишлаб чиқди. Бугунги кунга қадар «Внуково» аэропортида кунига уч марта овқатланиш имконига эга тахминан 150 киши учун жойлар тайёрланган (рақам доимий равишда ўзгармоқда), бу ҳақда ватандошлар тезда хабардор қилинди. Элчихонанинг ушбу таклифини ватандошлар инкор этмоқдалар ва чартер рейсларини кутиб авиабилетларни расмийлаштириш пунктларида қолишни афзал кўрмоқдалар.

Элчихона янги чартер рейслари ташкил этилгунга қадар 150 нафар ҳамюртларга «Внуково» аэропортида вақтинча турар жой билан таъминлашга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлаган ва ўз маълумотларини (паспорт ва боғланиш маълумотлари) «Внуково» аэропортидаги «Uzbekistan Airways» АЖ ваколатхонасига керакли чоралар кўриш учун тақдим этишларини сўраб мурожаат этади.

Шу ўринда мавжуд вазият туфайли Ватанга қайта олмайдиган ва авиачипталарга эга фуқаролар сони кўпайган тақдирда, ўз вақтида мурожаат бўлганда Элчихона томонидан уларни жойлаштириш чоралари кўрилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг