Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактабларда ўқиш бошланиши вақти ва талаблари маълум қилинди

Мактабларда ўқиш бошланиши вақти ва талаблари маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида давлат раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.

Унга кўра, 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб:

Ота-оналарнинг фикрлари ва маҳаллий депутатлар кенгашлари таклифларига мувофиқ сентябрь ойидан мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг анъанавий ва масофавий шаклдаги фаолиятига рухсат берилди.

Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:

➖ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;

➖ходимлар тиббий ниқобдан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;

➖санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг