Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лондон полициячиларини коронавирус билан қўрқитишган

Лондон полициячиларини коронавирус билан қўрқитишган

Фото: «AP Photo»

Пандемия даврида Лондон полициячиларига инфекция юқтириш ниятида юз марталаб йўталишган ва аксиришган, уч нафар полиция ходими эса коронавирус туфайли вафот этган, дея маълум қилди Скотланд-Ярд раҳбари Крессида Дик.

«20 мартдан (коронавирус билан боғлиқ дастлабки чекловлар эълон қилинганда) 31 майгача полиция ходимларига 900 марта ҳужум қилинган, жумладан, 100 та ҳолатда полицияларга қараб йўталишган, туфлашган, коронавирус билан қўрқитишган... Буни айтиш жуда ачинарли, лекин COVID-19 туфайли уч нафар ҳамкасбимиздан айрилдик», — деди Дик чоршанба куни Лондонда бўлиб ўтган йиғилишда.

Унинг сўзларига кўра, йўтал ва тупукли 100 та ҳужумдан 83 тасида ёвуз ниятли кимсаларга айблов эълон қилинган, 14 тадан 13 таси судда кўриб чиқилиб, озодликдан маҳрум этилган.

«Булар судларнинг бу каби жиноятларга жиддий муносабатда эканлигини тасдиқлайди», — деб қўшиб қўйган Дик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг