Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавируснинг яна бир нозик томони топилди

Коронавируснинг яна бир нозик томони топилди

Фото: «Zoobusiness.kiev.ua»

АҚШнинг Канзас штати университети олимлари коронавирусга қарши терапевтик воситани муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда «Science Daily» илмий нашри сайтида хабар берилган.

Аниқланишича, 3CLpro сифатида танилган 3С-симон протеаз SARS-CoV-2 ривожланишида асосий фермент ҳисобланади. Олимлар протеаз ингибиторларини MERS коронавирусини юқтирган лаборатория сичқонларида синаб кўришди. Натижада юқумли касалликнинг заиф нуқтасига қаратилган терапевтик восита вирус репликациясини тўхтатган.

Олимларнинг сўзларига кўра, дори воситалари тўплами одамлар орасида тарқалган нафақат MERS, балки MERS-CoV ва SARS-CoV-2 коронавируслари кўпайишининг ҳам олдини олишга ёрдам беради. Тажрибада тавсифланган препаратлар «Cocrystal Pharma» компанияси томонидан патентланган ва лицензиялаштирилган. Мутахассисларнинг фикрича, дори воситаларининг самарасини одамларда синаб кўриш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг